Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ижтимоий низом
108-модда - Аёл - она ва уй бекасидир. Аёл ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусдир.


109-модда - Эркаклар ва аёллар (жамиятда) бир-бирларидан ажралган ҳолда яшамоқлари лозим. Улар фақат шариат рухсат берган ҳаж ва савдо каби бир жойга йиғилишга сабаб бўладиган эҳтиёжлар юзасидан жамланишлари мумкин.


110-модда - Эркакка берилган ҳуқуқлар аёлга ҳам берилади, эркакка фарз қилинган бурчлар аёлга ҳам фарздир. Бироқ, Ислом шаръий далиллар орқали баъзи ҳукмларни эркакка ва баъзи ҳукмларни аёлга хослаб қўйган. Аёл ҳам тижорат, деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга, битим ва муомалаларни тузишга, мулкчиликнинг барча турларига эга бўлишга; мулкни шахсан ўзи ёки бошқа одам орқали ўстиришга ва ҳаётдаги барча ишларни бевосита ўзи бажаришга ҳақлидир.


111-модда - Аёл киши давлат вазифаларига тайинланиши, Уммат мажлиси аъзоларини сайлаши ва унда аъзо бўлиши ҳамда халифани сайлаш ва унга байъат беришда иштирок этиши жоиздир.


112-модда - Аёл ҳукм юритиш ишларига мутасаддийлик қилиши мумкин эмас. Бинобарин, у халифа, муовин, волий ва омил бўла олмайди ҳамда ҳукм юритиш ишларидан деб эътибор қилинадиган бирор ишни бажариши ҳам мумкин эмас. Шунингдек, у бош қози, мазолим маҳкамаси қозиси ва жиҳод амири бўлиши мумкин эмас.


113-модда - Аёл умумий ва хусусий ҳаётда яшайди. Умумий ҳаётда унинг юзи ва кафтларидан бошқа аъзолари кўринмаган, ясан-тусан қилмаган, очиқ-сочиқ бўлмаган ҳолда аёллар, маҳрам эркаклар ва бегона эркаклар билан бирга яшаши мумкин. Хусусий ҳаётда эса, фақат аёллар ёки маҳрамлари билан яшаши мумкин, бегона эркаклар билан яшаши мумкин эмас. Бу икки ҳаётда шариатнинг барча аҳкомларига қатъий амал қилади.


114-модда - Аёлнинг номаҳрам эркак билан ёлғиз қолиши, бегона эркаклар олдида ўзига оро бериши, авратларини очиб юриши ман этилади.


115-модда - Эркак ҳам, аёл ҳам ахлоқ учун хатарли бўлган ёки жамиятда бузуқликни тарқатадиган ҳар қандай амалга қўл уриши тақиқланади


116-модда - Эр-хотинлик ҳаёти хотиржамлик ҳаётидир. Эр-хотиннинг турмуши дўстона турмушдир. Эр хотин устидан ҳукмрон бўлиб эмас, ғамхўр бўлиб бошчилик қилади. Хотин эрига итоатли бўлиши, эр эса хотинга - одатда шундай аёлга қандай нафақа қилиш лозим бўлса, шундай - нафақа бериши фарздир.


117-модда - Эр ва аёл уй ишларини бажаришда бир-бирларига тўлиқ ёрдам берадилар. Уйдан ташқарида бўладиган барча ишларни бажариш эрнинг зиммасидадир. Уй ичидаги барча ишларни кучи етганича бажариш хотиннинг зиммасидадир. Аёлнинг кучи етмаётган ишларни бажариш учун ёрдамчи хизматкорлар ҳозирлаб бериш эрнинг вазифасидир.

 

193-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203